Энг хатарли такси ранги аниқланди

Энг хатарли такси ранги аниқланди

Сингапур, Америка ва Хитой олимлари кира автомобилларининг энг хавфли рангини аниқлади. Бу тадқиқот Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.

Мутахассислар ҳисоб-китобига қараганда, кўк рангли мингта автомобиль орасида аварияга учраш эҳтимоли шунча сариқ автомобилникидан 6,1 ҳолатга кўпроқ (бошқача айтганда 9 фоизга ортиқ). Бунинг сабаби сариқ машинага нисбатан кўк машинани илғаш қийинлигидадир.

Экспертлар Сингапурдаги йирик такси тармоғи машиналари орасидаги ЙТҲнинг ҳар ойлик статистикасини уч йил мобайнида ўрганиш асносида ушбу хулосага келди. Олимлар тадқиқот натижаси автомобилга ранг танлаш муҳимлигини яққол намойиш этишини таъкидлайди. Бу таъмирлаш учун маблағни ва бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиради.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"