Энг хавфсиз автомобиллар рейтингида етакчи ўзгарди

Энг хавфсиз автомобиллар рейтингида етакчи ўзгарди

Американинг нуфузли нашри Consumer Reports ишончли автомобиллар рейтингини эълон қилди.

Бу йили биринчи ўрин бир поғона кўтарилган Toyota маркасига насиб қилди. Экспертлар автоҳаваскорларнинг фикр-мулоҳазаларига таяниб “Тойота”нинг 14та русумини таҳлил қилиб чиқди. “Энг ишончли” унвони 86 купега берилди.

Рейтингнинг иккинчи поғонасини ҳам “япон” банд қилди. Айтиш жоизки, Lexus шоҳона маркаси охирги уч йилда бу рўйхатда биринчиликни бировга бермаганди. Айниқса, ES седани хавфсизларнинг хавфсизи деб топилди.

Учинчи “хавфсиз” эса корейсларнинг Kia маркаси бўлди. “Киа” ўтган йилгидан икки поғона илгарилади. Niro компаниянинг энг хавфсиз русуми деб топилди.

Тўртинчи ва бешинчи ўринлар немисларга насиб қилди. Audiнинг Q3 кроссовери тўртинчи бўлса, BMW нинг купеси хавфсизлик бўйича бешинчи ўрин соҳиби бўлди.

“Хавфсиз”лар ўнлигига Subaru, Infiniti, Buick, Honda ва Hyundai маркалари ҳам кирди.

Экспертлар ҳаммаси бўлиб 400 минг муштарий юборган 640 минг автомобилга оид маълумотларни таҳлил қилди.

2017 йилдаги ўрни

2016 йилдаги ўрни

Бренд

Русумлар сони

Ишончсиз

Ишончли

1

↑ 1

Toyota

14

Tacoma

86

2

↓ 1

Lexus

8

GX

ES

3

↑ 2

Kia

7

Sportage

Niro

4

Audi

7

A7

Q3

5

↑ 4

BMW

6

i3

2 Series

6

↑ 5

Subaru

6

Impreza

BRZ

7

↑ 1

Infiniti

4

Q50

Q70

8

↓ 5

Buick

4

LaCrosse

Encore

9

↑ 1

Honda

6

Ridgeline

CR-V

10

↓ 3

Hyundai

5

Tucson

Elantra

11

↑ 2

Nissan

8

Sentra

Versa Note

12

↓ 6

Mazda

6

CX-9

3

13

↑ 3

Porsche

3

Cayenne

Macan

14

↑ 3

Mercedes-Benz

6

GLC

E-Class

15

↑ 3

Ford

12

Focus

Fusion

16

↑ 6

Volkswagen

8

Golf

Passat

17

↑ 10

Chrysler

2

300

Pacifica

18

↓ 3

Chevrolet

15

Camaro

Bolt

19

↓ 7

Acura

4

ILX

RDX

20

↑ 3

Jeep

4

Renegade

Cherokee

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"