Енгил автомобилни техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорларга топширилади

Енгил автомобилни техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорларга топширилади

2018 йил 1 январдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситаларидан ташқари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш функцияси тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга ўтказилади. Бу Президентнинг 11 июлдаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган, деб ёзмоқда Sof.uz.

Тақдим этилаётган хизматлар учун қайд қилинган нархларни белгилаш режалаштирилган. Бу каби хизматларни кўрсатувчи юридик шахсларнинг ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиши бўйча талаблар ҳам ишлаб чиқилади.

Келгуси йилдан бошлаб техник кўрикдан ўтиш устидан назоратнинг электрон тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.