EQC 400 4Matic: Mercedes-Benz илк электр кроссоверини намойиш қилди

EQC 400 4Matic: Mercedes-Benz илк электр кроссоверини намойиш қилди

Mercedes-Benz ўзининг биринчи электрокроссовери ҳақида маълум қилди. Янги автомобиль EQC 400 4Matic, деб номланди. Машина футуристик дизайнга эга. Электрокаранинг дастлабкилари ҳали бери савдога чиқарилмайди.

Mercedes-Benz EQC 400 4Matic иккита  электродвигатель билан таъминланган. Улар 402 от кучига эга. Кроссовер юз километр тезликка  4,9 сонияда чиқа олади. Бортида  80 кВт соатлик аккумулятор жойлашган. Муҳандисларнинг таъкидлашича, бу машинанинг битта зарядка билан 320 км йўл босишига етади, аммо 450 километрга  етказиш имкони ҳам бор.  Электрокара  110 кВт бўлган исталган станцияда қувват олиши мумкин.  40 дақиқада батарея 80 фоизгача зарядланади.

Электрокроссовернинг ичида иккита 10 дюймли дисплей бор. У функциональ панелнинг ва приборлар панелининг ўрнини босади. Яна овозли ёрдамчи,  сенсорлар, датчиклар ва бошқа кўплаб тўлдирувчи электроникалар билан таъминланган. Буларнинг барчаси ҳайдовчи ва йўловчи ҳаётини енгиллатишга қаратилган.

Янаям батафсилроқ маълумотларни янги машина йўлга чиққандан кейин олиш мумкин. Аммо, бу 2020 йилдан олдин рўй бермайди.  Mercedes-Benz EQC 400 4Matic оммавий равишда 2019 йилда Германиянинг Бремен шаҳрида ишлаб чиқарила бошлайди. Нархи ҳақида ҳеч нарса дейилмаяпти.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.