Ереванда Mercedes новвойхона витринасига келиб урилди

Ереванда Mercedes новвойхона витринасига келиб урилди

Ереванда 6 ноябрь, душанба куни рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида нафақат автомобиллар, балки новвойхона ҳам зарар кўрди. Бу ҳақда Арманистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Мамлакат ФВВ навбатчилик қисмига Еревандаги Аван туманида машина ёнаётгани ҳақида хабар берилди. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар бригадаси ЙТҲга Honda Accent ва Mercedes G63 тўқнашуви сабаб бўлганини аниқлади.

Авария натижасида Mercedes йўлнинг ўтиш қисмидан учиб кетиб, новвойхона витринасига урилди ва аланга олди.

Орадан бир соат ўтиб ёнғин бартараф этилди. Машина двигателининг бир қисми ва кабина, шунингдек, новвойхона витринасига шикаст етди. Қурбонлар ва жабрланганлар қайд этилмади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.