Эрон компанияси Қозоғистонни кўзлаяпти

Эрон компанияси Қозоғистонни кўзлаяпти

Эроннинг IKCO компанияси автомобилларини Қозоғистон бозорларига олиб киришни мўлжаллаяпти. Эрон компанияси вакиллари янги моделлари тақдимоти пайтида бу ҳақда билдирди.

IKCO ширкати автомобилларининг афзал томони уларнинг оммабоп ва арзонлигидир. Масалан, Runna русумли машина нархи атиги саккиз минг, Dena эса ўн минг АҚШ доллари нархда сотилади.

Олдин Қозоғистонда бу маркадаги автомобиллар сотилмаган. Батафсил маълумотлар кейинроқ маълум қилинади.

Эрон автомобиль ишлаб чиқариш бўйича 2009-2011 йилларда дунёда 12, Яқин Шарқда эса 1-ўринни эгаллаган. Ўша йиллари Эрон ЯИМда автосаноатнинг улуши 3,5 фоизга етган эди. Ислом Республикаси Франция, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Хитой автомобиль компаниялари билан фаол ҳамкорлик қилар эди. Аммо сиёсий сабабларга кўра сўнгги йилларда хорижлик ҳамкорларнинг аксарияти мамлакатни тарк этди. Эронлик автомобилсозлар эса ички имкониятлардан фойдаланиб ишлаб чиқаришни ва экспортни кучайтириш ҳамда янги бозорларни эгаллашни режалаштирган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"