Эртадан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилмоқда. Йўл кира нархлари маълум бўлди

Эртадан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилмоқда. Йўл кира нархлари маълум бўлди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент-Хўжанд — Тошкент йўналишида мунтазам халқаро автобус қатнови очилмоқда. Биринчи тақдимот қатнови 15 май куни ишчи гуруҳ учун амалга оширилади. Унда вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари ва сайёҳлик фирма директорлари бўлади.

Келгусида автобуслар йил давомида мунтазам равишда — "Тошкент автовокзал" ва "Хўжанд" автовокзали ўртасида амалга оширилади. Ҳар бир томон ҳар куни учта рейс амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент-Хўжанд йўналишида автобус чипта нархи 50 минг сўм бўлади. Қайтишда эса 50 Тожикистон сомоний бўлади. Ўзбекистон ҳудудида чипталар сўмга, Тожикистон ҳудудида эса сомонийга сотилади.

Автобус ва йўловчилар "Ойбек" (Ўзбекистон) ва "Фотехобод" (Тожикистон) назоратдан ўтиш жойлари орқали амалга оширилади. Автобус ва йўловчилар, уларнинг юклари божхона ва чегара назоратидан навбатдан ташқари амалга оширилади, бу ўз навбатида бу жараён учун енгиллик ва қулайлик яратади.

Техник тўхташлар ва йўловчиларни жойлаштириш Тошкентда, Нурафшон, Бука, "Ойбек" НЎЖ, "Фотехобод" НЎЖ, Бўстон ва Хўжанда амалга оширилади.

Республика бу йилда 4 та (Термез — Душанбе, Тошкент — Хўжанд, Фарғона — Хўжанд, Самарқанд — Пенжикент) автобус қатновларни йўлга қўйишни режалаштиримоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.