Эшитдингизми: чорраҳалардаги камералар 15 мартдан жарима ёзишни бошлайди

Эшитдингизми: чорраҳалардаги камералар 15 мартдан жарима ёзишни бошлайди

Тошкент шаҳрининг 120та чорраҳасига ўрнатилган ва ҳайдовчиларнинг қоидабузарликларини қайд этишга қаратилган камералар 2017 йилнинг 15 мартидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд эта бошлайди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси инспектори Азизхон Муродов маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Шу билан бирга, камералар қайд этган қоидабузарликлар учун жарима тўлаш ҳақидаги қарор чиқарилгач, автомобиль эгаси 60 кун ичида маблағни тўлаши керак бўлади. Таъкидланишича, 15 мартдан эътиборан камералар қайд қилган қоидабузарликлар бўйича жарима қоғозлари синов тариқасида транспорт воситасининг эгасига юборилади. Агар, транспорт воситасининг эгаси автомобилни ижарага берганини исботласа, машинани бошқарган киши жаримани адо этиши талаб этилади. Юридик шахсларга тегишли автомобиллар қоида бузгани аниқланса, ўша транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсга жарима солинади. Синов жўнатмалари чоғида тизимдаги камчиликларга барҳам бериш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 39та чорраҳада камералар синов тариқасида қоидабузарликларни 2016 йил бошидан қайд этиб келмоқда. 2017 йил 9 февралида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ИИВ ходимлари билан учрашувида Тошкент чорраҳаларидаги видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга тушириш вазифасини топширган эди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.