Эски автомобилда юриш тақиқланади

Эски автомобилда юриш тақиқланади

Париж ҳокимияти 1997 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар ва 1999 йилнинг 1 июнигача ишлаб чиқарилган мотоциклларда шаҳар марказида юришни 1 июлдан бошлаб тақиқлайди. Бундан мақсад шаҳар экологиясини яхшилашдир, деб ёзмоқда Le Monde нашри.

Франциянинг экология вазири Сеголен Руаялнинг янги фармойишига биноан барча автомобиллар олти синфга бўлинади. Ҳар бир синфнинг ўзига тегишли виньеткаси олд ойнасига ёпиштириб қўйилади. Назоратчилар шунга қараб автомобиль шаҳар марказига бориши мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлайди. Эски енгил машиналар ва енгил юк машиналари шаҳар марказига боришига қатъиян тақиқ қўйилган. Бу Париждаги автомобилларнинг тахминан 10 фоизини ташкил қилади.

Тақиқни бузганлардан 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб жарима ундирилади. Эски автомобилда биринчи марта шаҳар марказига кирган ҳайдовчи 35 евро, иккинчи марта кирганида 68 евро тўлайди. 2017 йилдан бошлаб эса жарима 135 еврога кўтарилади.

Париж ҳукумати янги чора-тадбирни “соғлом фикр тантанаси” деб атамоқда. Француз нашрлари ёзишига қараганда, Гренобл, Бордо ва Страсбург сингари йирик шаҳарлар ҳам бу тақиқни жорий қилиш ҳақида ўйламоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"