Эски машина хунук бўлади деб ким айтди? (фотолар)

Эски машина хунук бўлади деб ким айтди? (фотолар)

Гарчи кўчаларимиз ўзимизда ишлаб чиқарилган Daewoo ва GM автомобиллари билан тўлиб-тошган бўлса-да “Жигули” ҳам анқонинг уруғи эмас. “Жигули”лар пишиқ-пухта, кирчимол ва ҳаммабоп, энг муҳими эҳтиёт қисмини топиш осон. Дарвоқе, “Жигули” 70-80-йилларда автотрассанинг қироли деб таърифланганлигидан хабардормисиз?

19 август куни  Москванинг этагида Бутунроссия Жигули Фестивали ўтказилди. Пойтахтдан атиги 15 км нарида бўлиб ўтган фестивалда энг қойилмақом “Жигули”лар намойиш этилди.

Томидаги чодирни кўряпсизми? У тобут эмас, икки ўринли АП-1 бўлади. “Жигули”га эмас, исталган бошқа автомобилга ўрнатса ҳам бўлади. Узоқ сафарда ундан қулайи йўқ.

Қаршингизда пневмоосмали Fiat 124.

Бу 02нинг кўриниши кўркам эмас, аммо бу ҳам бир ўзига хослик.

Ушбу ВАЗ-2107 ClubTurbo Россиянинг профессионал чемпионатида қатнашиш учун атай ясалган.

“Жигули”лар орасида “Запорож” нима қиляпти? Унга “Приора”нинг мотори ўрнатилган.

“Рено”га хос томқопқоқ.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"