Эски машина хунук бўлади деб ким айтди? (фотолар)
Гарчи кўчаларимиз ўзимизда ишлаб чиқарилган Daewoo ва GM автомобиллари билан тўлиб-тошган бўлса-да “Жигули” ҳам анқонинг уруғи эмас. “Жигули”лар пишиқ-пухта, кирчимол ва ҳаммабоп, энг муҳими эҳтиёт қисмини топиш осон. Дарвоқе, “Жигули” 70-80-йилларда автотрассанинг қироли деб таърифланганлигидан хабардормисиз?
19 август куни Москванинг этагида Бутунроссия Жигули Фестивали ўтказилди. Пойтахтдан атиги 15 км нарида бўлиб ўтган фестивалда энг қойилмақом “Жигули”лар намойиш этилди.