Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасидан қачонгача фойдаланиш мумкинлиги маълум қилинди

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасидан қачонгача фойдаланиш мумкинлиги маълум қилинди

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот Telegram-каналида маълумот берилди.

Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йил 1 октябрь – 2018 йил 31 декабрь даврида – эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар – улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда, 2019 йил 1 январь – 2020 йил 31 декабрь даврида – эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар – мажбурий тартибда алмаштирилади.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017—2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич – автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш вақтида амалга оширилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.