Этикчасимон электромобиль Baojun E100 расмлари тарқалиб кетди

Этикчасимон электромобиль Baojun E100 расмлари тарқалиб кетди

Кўпдан бери кутилаётган Baojun E100 электромобилининг фотожосуслар олган суратлари интернет тармоғида тарқалиб кетди. Дарҳақиқат, у болакайларнинг кичик этикчасини эсга солади.

Эслатиб ўтамиз: янги машинанинг расмий тақдимоти апрел ойида Пекин автосалонларидан бирида ўтказилади. Компания Baojun E100 русумининг серияли варианти 2016 йилнинг охирида чиқарилишини билдирди. Қайд этиш керакки, бундай электрли русум корхона тарихида биринчи марта ишлаб чиқариляпти.

Электромобилнинг техник тавсифи маълум эмас. Интерьер камтарона услубда ясатилган. Ташқи ва ички қиёфаси оқ ва зарғалдоқ ранглари уйғунлигида. Baojun E100 тўла заряд билан юз км йўл боса олади, энг юқори тезлиги ҳам 100 км/соатдир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"