Европада антирадар ишлатсангиз… (инфографика)

Европада антирадар ишлатсангиз… (инфографика)

Бордию, сайёҳ сифатида Европага отлансангиз, машина бошқаришга тўғри келса, асло антирадар ишлата кўрманг.

Европа автотуристлар учун жозибали маскандир. Чунки текис, равон йўллар, тараққий этган инфраструктура, тезлик рухсати ва кўплаб диққатга сазовор жойлар саёҳатчини жалб этмай қолмайди.

Бироқ Евроиттифоқ томонларга йўлингиз тушса, радар-детектор (“антирадар”нинг асл номи шундай) ишлатишни тавсия қилмаймиз. Чунки бу қурилма кўплаб Европа давлатларида тақиқланган. Қоидабузарлардан йирик миқдорда жарима ундирилади, ҳаттоки, панжара ортига ташланиши мумкин.

Ушбу харитада Европа мамлакатларида радар-детектордан фойдаланганлик учун қандай жазо белгилангани акс этган.

Яна бир нарсани эслаб қолишингизни сўраймиз: айрим мамлакатларда радар-детектордан фойдаланганлиги эмас, шунчаки, машинада олиб юрганлиги учун ҳам ҳайдовчига жарима солиниши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"