Европада Хитой автомобиллари ишлаб чиқарилади

Европада Хитой автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ҳа, сарлавҳани ўқишда адашмадингиз, Хитойда Европа автомобиллари эмас, Европада Хитой автомобиллари ишлаб чиқарилади. Volvo Cars компанияси Белгиядаги заводда Lynk&Co Хитой маркаси авторусумларини ишлаб чиқаради. Бунга яна бир йил бор.

“Волво”чилар Европага кириб келган Хитой маркасининг келажагини юқори баҳолаяпти. Йилига нечта автомобиль ишлаб чиқарилиши эса аниқ айтилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз: Белгиянинг Гентасидаги завод 1965 йилдан бери “Волво” автомобилларини ишлаб чиқаради. Ҳозир у ерда Volvo XC40, V40 ва V40 Cross Country ва S60 русумлари тайёрланмоқда.

Lynk&Co бу Volvo ва Geelyнинг қўшма брендидир. Унинг биринчи маҳсулоти 01 кроссовери бўлиб, 2016 йилнинг кузида илк бора тақдим этилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Lynk&Co#Geely

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"