Европада Yamaha Tricity 155 трицикли савдоси бошланади

Европада Yamaha Tricity 155 трицикли савдоси бошланади

Yamaha Motorнинг Европадаги расмий ваколатхонаси Tricity 155 трициклларининг биринчи қур жўнатмаларини кузда қабул қилиб олади. Бир муддат ўтиб эса трициклни европаликлардан ташқари Тинч океани минтақаси аҳолиси ва осиёликлар харид қилиши мумкин бўлади.

Уч ғилдираги билан таниш кажавали мотоциклни эсга соладиган, бироқ иккита ғилдираги олдинда жойлашган бу антиқа транспортни оддий тилда скутер деб атаса ҳам бўлади. Янги Tricity 155 трициклининг рамаси кучайтирилган, диод чироқлари ўрнатилган, шасси такомиллаштирилган. Ўриндиқ остидаги 23,5 литр ҳажмли қўшимча юкхонасида каттароқ юкларни ҳам ташиш мумкин.

Бундан ташқари Tricity 155 олдидаги тўсқичи (обвес) янги. Уч ғилдиракли скутер кўк, қора, оқ-кулранг омихта рангларда ишлаб чиқарилади.

Компания европалик харидорларга трицикл 4500 евро нархда сотилишини билдирди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"