Европада “Йил автомобили” номига 7 даъвогар

Европада “Йил автомобили” номига 7 даъвогар

Car of the Year танловида беллашаётган автомобиллар сони қисқариб бормоқда. Даъвогарларнинг якуний рўйхатида уч седан, иккита хэтчбек, битта кабриолет ва яна бир йўлтанламас қолди.

Танлов бошида йил автомобили унвонига 40 даъвогар бўлса, энди улар сони 7тага тушди. Номзодларнинг барчаси 2015 йилда Европанинг камида 5 мамлакати бозорларида сотилган янги автомобиллардир.

Ҳакамлар ва эксперт-мутахассислар эътирофига лойиқ топилган 7 автомобиль:

Audi A4

Audi A4BMW 7 серияси

BMW 7 серияси

Jaguar XE

Jaguar XE

Mazda MX-5 родстери

Mazda MX-5 родстери

Opel Astra хэтчбеки

Opel Astra хэтчбеки

Skoda Superb хэтчбеки

Skoda Superb хэтчбеки

Volvo XC90 йўлтанламаси

Volvo XC90

Танлов ғолиби аниқлангач, 2016 йил мартида Женевада бўлиб ўтадиган автокўргазмада номи эълон қилинади.

Эътиборли тарафи шундаки, сўнгги олти йил ичида Volkswagen русумлари уч марта “Йил автомобили” унвонига сазовор бўлди. Сўнгги олти йил совриндорлари: VW Passat B8, Peugeot 308, VW Golf mk7, Opel Ampera, Nissan Leaf ва VW Polo.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"