Европалик олимлар ўзини ўзи тикловчи “ақлли” асфальт тайёрлади

Европалик олимлар ўзини ўзи тикловчи “ақлли” асфальт тайёрлади

Нидерландиядаги Делфт техника университети мутахассислари “ақлли” йўл қопламаси ишлаб чиқди.

“Ақлли” асфальтнинг пўлат толалари бўлиб, ундан ток ўтказилади. Шу орқали қоплама арзимас шикастларни ўзини қизитиш йўли билан тўғрилайди. Бундан ташқари, йўл-йўлакай электромобилларни зарядлаши мумкин.

Бундай йўл қопламасининг нархи оддий асфальтдан 25 фоизга қимматроқ, аммо икки баробар ишончли. Голландлар йўлларига “ақлли” асфальт ётқизиб, йилига 100 млн еврони тежаб қолмоқчи. Ҳозир мамлакатнинг 12 трассасига “ақлли” қоплама ётқизиб синалмоқда.

Аввалроқ сайтимиз британияликлар қайта ишланган пластикдан йўл қурганини хабар қилган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"