Европаликлар ҳам одометрни орқага айлантиради

Европаликлар ҳам одометрни орқага айлантиради

Машинанинг босган йўлини километрда ҳисоблаб турувчи механизм одометр деб аталади. Уни орқага айлантириб қўйиш бизда одатга айланган. Нима бўпти, газ, электр ҳисоблагичларни орқага айлантирганда машинанинг “счетчиг”чини айлантирсак? Чунки, қанча “кам йўл босган” машинанинг баҳоси шунча ошади.

Қизиғи шундаки, бирмунча тартибли ҳисобланган европаликлар ҳам бу ишни қилар экан. Албатта, машинани қўлдан қўлга сотиш бундай қилишга мажбурлайди. Европада кредит ва лизингга ўхшаш ўзаро савдо тури бор, уни бизда “вариант” ҳам дейишади. Харидор ҳар ой кредитдан кўра озроқ бўлган маблағни тўлаб боради, шартнома тугаганда қолган қисмини тўлайди ёки машинани сотиб юборади.

Одатда шартнома 2 йилдан 4 йилгача муддатда тузилади, аммо унинг шартларидан бири босилган йўл миқдори қатъий чекланишидир.

Натижада Британияда босиб ўтилган йўли ўзгартирилган машиналар сони 18 фоизга ортиб кетди. Европа бўйича эса ҳар 10 машинадан бирининг одометри “айлантирилган”. MINIда бу кўрсаткич 23,  BMW 5-серияда эса 27 фоизга етади.

Шунинг учун ҳозир европаликлар машина олишдан олдин смартфоннинг махсус ташхис иловаси ёрдамида текшириб кўряпти. Одометрга ишонч йўқ.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"