Европанинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди

Европанинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди

Focus2move ўтган ўн ой ичида кўҳна қитъада энг яхши сотилган автомобиллар рўйхатини тузди. Харидорларнинг ёқимтойи Volkswagen Golf бўлиб чиққани кўпчиликни ажаблантиргани йўқ, зеро у кўп йиллар энг серхаридор машиналарнинг олдинги қаторидадир. Гарчи “Голф”га талаб тушиб кетганига қарамай, ҳозир ҳам бошқалардан кўра яхши сотилмоқда.

Volkswagenнинг яна бир маҳсулоти Polo учинчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга эса савдо ҳажми 11 фоизга ошган Renault Clio чиқиб олди. Бешликда Европанинг энг машҳур кроссовери Nissan Qashqai ва Ford Fiestaни ҳам кўриш мумкин.

Қуйида батафсил рўйхат билан танишинг.

2017 йилнинг 10 ойида Европада энг яхши сотилган автомобиллар рўйхати

2017 йилдаги ўрни

2016 йилдаги ўрни

Авто русуми

Қанча сотилган

2016 йилга нисбатан ўсиш/пасайиш

1

1

Volkswagen Golf

452 123

-5,7%

2

3

Renault Clio

304 463

+11%

3

2

Volksagen Polo

303 628

-7,1%

4

6

Nissan Qashqai

244 925

+7,3%

5

4

Ford Fiesta

229 049

-12,9%

6

7

Skoda Octavia

222 611

-0,4%

7

19

Volkswagen Tiguan

221 386

+41,9%

8

10

Ford Focus

212 612

+7,5%

9

5

Opel Corsa

211 795

-10,6%

10

8

Peugeot 208

207 750

-4,7%

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"