Европанинг “Йил автомобили” танлови финалчилари аниқланди

Европанинг “Йил автомобили” танлови финалчилари аниқланди

Нуфузли Car of the Year-2018 мукофотининг ташкилотчилари бир қанча даъвогарлар орасидан еттита авторусумни танлаб олди. Улардан бири олий мукофотга сазовор бўлади.

Кўҳна қитъанинг энг зўр автомобилларини 23 мамлакатдан келган 60 нафар журналист аниқлаб беради. Танловда турли маркаларга мансуб 37 машина иштирок этди. Мукофот ғолиби баҳорда Женева автосалонида эълон қилинади.

Бу йилги рўйхатда ғолибликка даъвогар етти “оғайни” қуйидагилардир:

  • Alfa Romeo Stelvio
  • Audi A8
  • BMW бешинчи серия
  • Citroen C3 Aircross
  • Kia Stinger
  • Seat Ibiza
  • Volvo XC40

Ўтган йили европалик экспертлар Peugeot 3008 кроссоверига 319 балл бериб, йил автомобили деб топган. Иккинчи ўринни Alfa Romeo Giulia, учинчини Mercedes-Benz E-класс олган.

1964 йилдан 2015 йилгача Car of the year танловининг ғолиби бўлган автомобиллар

1964 — Rover 2000

1965 — Austin 1800

1966 — Renault R16

1967 — Fiat 124

1968 — NSU Ro 80

1969 — Peugeot 504

1970 — Fiat 128

1971 — Citroen GS

1972 — Fiat 127

1973 — Audi 80

1974 — Mercedes-Benz S-класс W116

1975 — Citroen CX

1976 — Simca 1307 и 1308

1977 — Rover SD1

1978 — Porsche 928

1979 — Simca Horizon

1980 — Lancia Delta

1981 — Ford Escort

1982 — Renault 9

1983 — Audi 100

1984 — Fiat Uno

1985 — Opel Kadett

1986 — Ford Scorpio

1987 — Opel Omega

1988 — Peugeot 405

1989 — Fiat Tipo

1990 — Citroen XM

1991 — Renault Clio

1992 — Volkswagen Golf

1993 — Nissan Micra

1994 — Ford Mondeo

1995 — Fiat Punto

1996 — Fiat Bravo и Brava

1997 — Renault Megane Scenic

1998 — Alfa Romeo 156

1999 — Ford Focus

2000 — Toyota Yaris

2001 — Alfa Romeo 147

2002 — Peugeot 307

2003 — Renault Megane II

2004 — Fiat Panda

2005 — Toyota Prius

2006 — Renault Clio

2007 — Ford S-Max

2008 — Fiat 500

2009 — Opel Insignia

2010 — Volkswagen Polo

2011 — Nissan Leaf

2012 — Opel Ampera

2013 — Volkswagen Golf

2014 — Peugeot 308

2015 — Volkswagen Passat

2016 — Opel Astra

2017 — Peugeot 3008

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"