"Эйр Астана" Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўймоқчи

Қозоғистоннинг "Эйр Астана" авиакомпанияси Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўйишни кўзда тутмоқда, деб хабар қилди авиакомпания вакили Евгений Крутов

Алмати ва Астанадан Наманган, Андижон ёки Фарғонага авиарейслар йўлга қўйилади. Ҳозирда авиакомпания раҳбарияти инфраструктураси энг ривожланган аэропортни танламоқда.

Бундан ташқари, авиакомпания Бухоро ва Самарқандга янги йўналишлар очишни режалаштирмоқда.

Илгарироқ Ўзбекистон ва Қозоғистон Алмати — Тошкент ва Астана — Тошкент йўналишларидаги авиақатновлар сонини оширганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.