Facebook’да GM Uzbekistan’нинг расмий саҳифаси очилди

Facebook’да GM Uzbekistan’нинг расмий саҳифаси очилди

GM Uzbekistan компанияси Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг расмий саҳифасини очди. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ахборот хизмати тармоқдаги GM Uzbekistan саҳифаси ҳақиқатан ҳам компанияга тегишли эканлигини тасдиқлади, дея хабар беради «Дарё» сайти.

Ушбу хабар ёзилаётган вақтда GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасига 350 га яқин фойдаланувчи обуна бўлган. Унда компания фаолиятига доир янгиликлар, фото ва видеофайллар билан танишиш, фикр-мулоҳазалар қолдириш мумкин.

«Компаниямиз ҳаётида фаол иштирок этишга, фикр ва мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашишга чақирамиз», — дейилади GM Uzbekistan саҳифасидаги биринчи, харидорларга қаратилган хабарда.

Қайд этилишича, компания ўз фаолиятини мижозлар хоҳиш-истакларига мос равишда олиб бориш, уларнинг кўмаги билан янада юқорироқ марраларга эришиш мақсадида Facebook’да саҳифа очган.

Амалда бунинг қанчалик ҳаққатга айланишини билиш учун саҳифани кузатишда давом этамиз.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan