Фарғона автобусларида янги тўлов тизими жорий этилди

Фарғона автобусларида янги тўлов тизими жорий этилди

Фарғона жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилди. Ушбу тизим туфайли йўловчилар TezCard карталари ёрдамида тўловни амалга оширишлари мумкин.

Йўловчилар картани автобусдаги махсус терминалга теккизишса кифоя.

Шунга ўхшаш тўлов тизими аллақачон Самарқанд автобусларида жорий йилнинг май ойидан ишламоқда. Мазкур тўлов тизими йўловчиларга қатор қулайликлар туғдирди: ҳисоб-китоб вақти қисқарди, тўлов операциялари янада шаффоф бўлди.

Шунингдек, янги тизим транспортнинг юкланиш статистикаси ва таҳлили учун маълумотларни тўплаш имконини беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.