Фарғона шаҳрида MyTaxi хизмати ишга тушди

Фарғона шаҳрида MyTaxi хизмати ишга тушди

Kun.uz сайтининг хабар беришига кўра шу йилнинг  21 майидан бошлаб Фарғона шаҳрида MyTaxi хизмати йўлга қўйилди.

MyTaxi ишга туширилганининг биринчи кунида компания асосчиси Акмал Пайзиев ўз машинасида мижозларни манзилга бепул етказиб қўйди.

Бу хизмат мижозлари MyTaxi электрон иловаси орқали такси буюртма қилишлари мумкин. Иловани App Store ва Google Play орқали юклаб олса бўлади.

MyTaxi йўл ҳақи 3 кмгача бўлган масофа учун 2500 сўм (минималка). Ундан ортиғига ҳар бир км учун 500 сўмдан тўланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"