Фарғона вилоятида Ҳайит куни юз берган икки ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

Фарғона вилоятида Ҳайит куни юз берган икки ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида 15 июнь куни Cobalt ва Lacetti автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ.

Ҳодиса оқибатида Cobalt’даги йўловчилар — икки аёл вафот этган. Cobalt ҳайдовчиси ва вафот этган аёллардан бирининг невараси (ўқувчи), шунингдек Lacetti ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Шу куни вилоятнинг Олтиариқ туманида Captiva автомобили иштирокида ЙТҲ юз берган — ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб кетган. Оқибатда машина йўловчиси вафот этган, ҳайдовчи эса касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ, 14 июнь куни Навоий вилоятининг Конимех туманида юз берган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, уч киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, 2017 йили Ўзбекистон йўлларида юз берган ЙТҲлар оқибатида ҳар куни ўртача 6 киши ҳалок бўлган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#ЙТҲ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.