Фарғона йўлини Нукус кўчаси билан боғловчи кўприк Мустақиллик байрамигача битади

Фарғона йўлини Нукус кўчаси билан боғловчи кўприк Мустақиллик байрамигача битади

Тошкент шаҳридаги Шимолий вокзал яқинида жойлашган Фарғона йўли кўчасини Нукус кўчаси билан боғловчи йўл ўтказгич Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 9 августда бўлиб ўтган йиғилишида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқару раиси ўринбосари Даврон Деҳқонов маълум қилди. Daryo.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Таъкидланишича, айни вақтда қурилиш ишлари графикка асосан юқори суръатларда олиб борилмоқда. Даврон Деҳқонов йўл ўтказгични графикда белгиланган муддатда топширишга ишонч билдирмоқда.

Миробод туманидаги бу кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилади. Йўл ўтказгич турар-жой даҳасини айланиб ўтади ва шаҳарнинг шарқий қисмини марказ билан боғлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.