Фарғонада светофорлар электр узилганда ҳам ишлайверадиган бўлди

Фарғонада светофорлар электр узилганда ҳам ишлайверадиган бўлди

Фарғона политехника институти олимлари томонидан яратилган светофор тизимини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб турувчи электрон қурилма амалиётга жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий веб сайтида маълум қилинди, деб ёзади Sof.uz.

– Қурилма электрон аккумулятор ва электр қутисидан ташкил топган, – дейди Ер усти транспорти тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси кафедраси мудири Маҳмуджон Турдиев. – Электр токи паст кучланишда бўлганда ёки узилиб қолганда доимий ўзида йиғилган энергия билан таъминлайди.

Дастлаб қурилма вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона шаҳар Ватанпарвар кўчаси чорраҳасидаги светофорга қўйилиб, синовдан ўтказилди. Ҳеч қандай камчиликлар аниқланмагач, Аҳмад Фарғоний, Аэропорт, Мустақиллик, Баҳор кўчалари чорраҳасидаги светофорларга қўйилиши белгиланди.

Хабарга кўра, йил якунига қадар 214 чорраҳадаги светофорлар қурилма билан таъминланиши режалаштирилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.