Фарғонада яроқсиз автошиналардан резина гранула ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Фарғонада яроқсиз автошиналардан резина гранула ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида кичик бизнес субъектлари томонидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Яқинда иш бошлаган Фарғона туманидаги «Руббер голд» масъулияти чекланган жамиятида яроқсиз автошиналардан замонавий технологиялар асосида резина гранулалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда, деб Daryo.uz ёзмоқда.

«Маълумотларга кўра, бир тонна ишга яроқсиз резина ва автошиналар ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинса, ундан атмосферани ифлослантирувчи, инсон саломатлигига жиддий таъсир этувчи 16 хил заҳарли бензин буғи, резина чанги, углерод оксиди, азот оксиди, хлоропрен каби моддалар ажралиб чиқади. Ана шу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида корхонамизда қаттиқ маиший чиқиндилардан иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланмоқдамиз. Бу ерда тайёрланаётган спорт майдонларининг устки қопламаси, турли қоплама кошинлар, гиламчалар, резина қўшиладиган бошқа буюмлар экологик тозалиги, хавфсиз, эластиклиги билан спортчиларни жароҳатлардан асрайди», — дейди жамият раҳбари Ҳайдарали Мукаррамов.

Ўндан ортиқ коллеж битирувчиси ишлаётган корхона йилига 528 тонна эски автошина ва бошқа резиналарни қайта ишлаш қувватига эга.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.