Фарғонада йўлларни янгича таркибдаги қоришма билан ямашмоқда (фото ва видео)

Фарғонада йўлларни янгича таркибдаги қоришма билан ямашмоқда (фото ва видео)

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида бўлган мухбиримиз одатда йўл қурувчиларнинг назарига тушмай ўйдим-чуқур бўлиб ётадиган қишлоқ кўчаси ғалати таркибли модда билан ямалганининг гувоҳи бўлди. Айтиш керакки, ямоқ сифатида қўлланган номаълум таркибли модда силлиқ, асфалтга яхши ёпишган ҳамда йўлнинг асл қопламасидан кўп ҳам фарқ қилмасди.

Суриштиришлар натижасида маҳаллий аҳоли пахта заводида чиқариб ташланган аралаш чиқиндини йўл қопламаси сифатида ишлатаётгани маълум бўлди. Ундан кунжара ҳиди анқийди, таркибида мой туфайли силлиқ ва ёпишқоқдир. У асфалтга қараганда бир оз юмшоқроқ бўлиб, қаттиқ босим таъсирида сийқаланиб, эзилиб кетади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"