Фарғоналик болалар томонидан Андижон–Тошкент поездининг ойналарини синдириш бошланди

Фарғоналик болалар томонидан Андижон–Тошкент поездининг ойналарини синдириш бошланди

2016 йилнинг сентябрь ойидан қатнай бошлаган Андижон–Тошкент поездига мактаб ўқувчилари томонидан тош отиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Масалан, жорий йил 2 октябрь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 10 ёшли А.Турсунов ва А.Қурбонов мазкур йўналишдаги поезд ойнасига тош отиб синдирган. Бу ҳақда “Постда” нашрига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

Поездни тошбўрон қилиш ҳолати Ўзбекистон, Қўштепа, Олтиариқ туманларида ҳам қайд этилган. Маълум қилинишича, йўловчи поезд вагонининг битта ойнаси 5 миллион сўмдан ортиқ туради. Мазкур ҳолатлар юзасидан болаларнинг ота-оналарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра жарима солинган. Бундан ташқари, етказилган зарарни ота-оналардан ундириш бўйича даъво киритилган.

Газетанинг ёзишича, Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси раҳбари З.Тешабоев ўқувчилар томонидан бундай салбий ҳаракатлар содир этилмаслиги учун мактаб дастурига бу борада қўшимча дарс киритиш лозимлигини айтган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.