Фавқулодда ҳолатларга қарши машинада туриши керак бўлган зарур буюмлар (фото)

Фавқулодда ҳолатларга қарши машинада туриши керак бўлган зарур буюмлар (фото)

Reviewed нашри автомобилни бошқариб кетаётганда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ёрдами тегадиган қурилмалар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди, деб хабар берди Daryo.uz.

Тўқнашувларнинг олдини олишга мўлжалланган ёруғлик сигналлари


EL2639 LED светодиодлари машинангиз йўлда бузилиб қолганида хавфсиз ҳудуд ҳосил қилишда ёрдам беради. Улар жуда ёрқин, мустаҳкам ва сув ўтказмайди. Учта ААА батареялари ёрдамида 38 соат ишлай олади.

Қўл кесилишини олдини олувчи қўлқоплар


Mechanic Original CR5A3 Cut Resistant Gloves қўлқоплари жуда мустаҳкам бўлиб, қўлни ўткир тиғли нарслалардан ҳимоя қилиш билан бирга бармоқларнинг ҳаракатига тўсқинлик кўрсатмайди.

Бошга ўрнатиш мумкин бўлган фонар


Nite Ize STS Headlamp светодиод фонарлари етарлича ёрқин бўлиш билан бирга, уларни бошингизга тақишингиз ва иккала қўлингиз билан бемалол таъмирлашни амалга оширишингиз мумкин.

Мобил алоқа йўқ жойда ҳам қўнғироқ қилиш имкониятини таъминловчи қурилма


SPOT GEN3 GPS Messenger сунъий йўлдош билан алоқани таъминлайди. Агарда автомобилингиз мобил алоқа йўқ жойда ўчиб қолса, ушбу қурилма сизга ёрдам беради.

Шиналарни ямашга мўлжалланган қурилма


12 вольтли Fix-A-Flat Ultimate қурилмаси зарар етган шинани домкратсиз тезда ишириш имконини беради. Уни дами чиқиб кетган шинанинг штокига улаш лозим. Бир неча сония ичида шинанинг ичи кимёвий герметик восита билан тўлиб, таъмирлаш устахонасига етиб олгунингизча ҳаракатланиш имкониятини беради.

Автомобиль хавфсизлигини таъминлайдиган қурилма


Spyderco Assist & Leatherman Z-Rez — иккита юқори сифатли қурилмалар бўлиб, автомобиль эшиги ёпилиб қолганида, хавфсизлик камарини кесиш лозим бўлганида ёки ойнани синдириш керак бўлганида фойдаси тегади.

Мустаҳкам ёпишувчи лента


Gorilla маркасидаги ленталар — кенг, сувга чидамли ва қўшимча қалин тагликка эга бўлиб, ҳар қандай юзани ўзаро ёпиштира олади.

Биринчи ёрдам учун керак бўладиган анжомлар


Mountain Backpacker Kit тиббиёт анжомлари биринчи ёрдам кўрсатишда зарур бўладиган воситаларни сақлашга мўлжалланган жуда қулай сумка.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.