Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кечки вақтларда Қамчиқ довони орқали сафарга чиқмасликни маслаҳат бермоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кечки вақтларда Қамчиқ довони орқали сафарга чиқмасликни маслаҳат бермоқда

4—5 январь кунлари Қамчиқ довони ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 2—4 даража, кечаси 4—6 даража совуқни ташкил этади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда

Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача метргача кучайиши мумкин.

ФВВ фавқулодда вазиятларга дуч келмаслик учун кечки вақтда Қамчиқ довони орқали сафарга чиқмаслик ҳамда об-ҳаво маълумотларига аниқлик киритишни тавсия қилди.

Довонда ҳайдовчи ва йўловчилар қутқарувчилар, шифокорлар ва ЙҲХБ ходимлари куну тун навбатчилик қилаётган доимий фаолият кўрсатувчи постларга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.