Ferrari сирли гиперкарни патентлади

Ferrari сирли гиперкарни патентлади

Европа иттифоқининг патент ва товар белгилари бўйича маҳкамаси (EUIPO) “Феррари”дан патентлашга оид янги аризани қабул қилди.

Омманинг ҳали назари тушмаган номаълум автомобиль Ferrari LaFerrari гибрид гиперкарига жуда-жуда ўхшайди. Аммо унинг аэродинамик унсурлари ва ҳавотортари янада аниқроқ ифодаланган. Ҳаво каналларининг тузилиши Американинг Ford GT суперкарини эслатади. Орқа фонарининг Ferrariга хос бўлмаган тор полосаси французларнинг Bugatti Chiron гиперкарига ўхшаб кетади.

Диод чироқли фаралари ҳам тор чизиқдек, гўё қисиқ кўзларга ўхшайди. Орқани кўрсатиш учун камера ўрнига оддий кўзгу қўйилганлиги автомобиль концепт эмас, росмана йўлда юриш учун тайёрланганлигидан дарак беради. Бу машина LaFerrariнинг махсус версияси бўлиши мумкин, эҳтимолки, ягона нусхада тайёрланадиган ноёб гиперкарни кўриб турибмиз.

Женева автосалонида бу гиперкарни учратиб қолишимиз мумкин. Саволларга жавоб ўшанда маълум бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"