Ferrariдан яна бир янги русум — Portofino

Ferrariдан яна бир янги русум — Portofino

Ferrari Portofino деб ном олган автомобиль кузда Франкфуртда намойиш этилади. “Саман от” бренди вакиллари у ҳақда кўпгина маълумотлар билан ўртоқлашди. Portofino номи Генуя провинциясидаги балиқчиларнинг кичкина қишлоғидан олинган.

Янги “Феррари”нинг техник сир-асрорлари ҳам оммага ошкор этилди. Унга 3,8 литрли V8 твин-турбо мотор ўрнатилган бўлиб, олти юз от қудратига эга. Автомобиль соатига 320 км тезликда ҳаракатланишга қодир. Юзга чиқишига уч ярим сония кифоя қилади.

Қолаверса, “Портофино”нинг кузови енгилгина эканлиги айтилди, қатор электрон тизимлардан бенасиб қолмаган. 10,2 дюймли мултимедиа тизими бор. Ўриндиқларини 18та параметри бўйича ростлаш мумкин.

Аммо спорткарнинг нархи маълум қилинмади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"