Fiat Chrysler Шимолий Америкадан 27 мингта минивэнини қайтариб олмоқда

Fiat Chrysler Шимолий Америкадан 27 мингта минивэнини қайтариб олмоқда

Fiat Chrysler Шимолий Америкадан ўз маҳсулотларини қайтариб олаётганлигининг сабаби автомобиль салонида аниқланган носозликдир. Электр симидаги камчилик сабабли хавфсизлик ёстиқчаси нокерак вақтда ишлаб кетиши мумкин, деб ёзади интернет манбалари.

Гап 2011-2013 йилларда ишлаб чиқарилган Dodge Grand Caravan минивэнлари ҳақида кетмоқда. Бу минивэнларнинг хавфсизлик ёстиқчасидаги ноқислик сабабли саккиз марта шикастланиш ҳодисаси рўй берганлиги орқасидан машиналар ортига қайтариладиган бўлди. Компания автомобилларнинг қайтарилиши Takata ёстиқчасига алоқадор эмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ хавфсизлик ёстиқчалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Takata фирмаси касодга учраганлигини маълум қилган эди. Чунки бу компаниянинг ёстиқчалари автомобиль савдоси тарихида энг кўп машина ортга қайтарилишига сабаб бўлди. Унинг орқасидан 16та ўлим ва 180дан ортиқ шикастланиш ҳолатлари қайд этилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"