Fiat Теслага рақобатчиликка тайёр
Бу ҳақда Fiat Chrysler Automobiles етакчиси Сержио Маркионне маълум қилди.
Апрель бошида Tesla компанияси баҳоси 35 минг доллар турадиган Model 3 седанини тақдим қилди. Ҳозиргача седанга буюртма берганлар сони 400 мингга яқинлашди. Маркионне фикрича, машинанинг нархини мақбул дейиш қийин.
Журналистнинг “Fiat машиналарини электрлаштиришни бошлашга кеч бўлмадими?” деган саволига у “кейин афсуслангандан кеч бўлса-да бошлаган яхши”, дея жавоб берди. Эслатиб ўтамиз: Фиатнинг элеткрлаштирилган бирдан-бир русуми 500 компакткари бўлиб, АҚШнинг баъзи минтақаларида чекланган миқдорда сотилади.
“Теслага ўхшаш бирор нарса” ишлаб чиқариш режаси ҳақида Ниссан вице-президенти ҳам аввалроқ билдириб ўтган.