Фин автопилотига йўл чизиқлари шарт эмас

Фин автопилотига йўл чизиқлари шарт эмас

Автомобиллардаги автоном бошқарув тизими тобора ақллилашмоқда, аммо заиф томони шундаки, уларнинг йўл шароити идеал ҳолатда бўлиши керак. Бу, албатта, ишни мураккаблаштирувчи ҳол.

Финляндияликлар қишда йўл чизиқларини кўрмасдан ҳаракатланишга ўрганиб қолган. Чунки Европанинг шимолида жойлашган мамлакат йўлларини қишда қалин қор қоплайди. Шу сабабли маҳаллий илмий-тадқиқот институти тайёрлаган автоном автомобиль эгасига ўхшаб қорли йўлда ҳам бемалол адашмай ҳаракатланади. Прототип Volkswagen Touareg базасида ясалиб, Martti номини олган. Муаллифлар у синовдан яхши ўтганини таъкидламоқда.

Гупиллаб қор ёққан йўлда Martti соатига 40 км тезликда ҳаракатланди. Ундан ҳам тезроқ юриши мумкин, бироқ тизим тезлик чекловини ўрнатган. Инженерлар келажакда уни янада мураккаб шароитда ҳаракатланишга мослаштирмоқчи.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"