Финландияда ҳайдовчисиз электробуслар қатнай бошлади

Финландияда ҳайдовчисиз электробуслар қатнай бошлади

Хельсинкида иккита ҳайдовчисиз электробуслар қатнови бошланди. YLe сайтининг хабар беришича, ушбу янги моделлар сентябрнинг ўртасигача йўловчиларни ташишда давом этади.

EasyMile EZ10 маркасидаги мазкур автобуслар Францияда Liger концерни томонидан Ҳиндистоннинг Robosoft компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади. Электробуслар соатига 40 км тезликда ҳаракатлатланиши мумкин. Аммо Финландияда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг тезлиги сезиларли даражада (10 км/соат) камайтирилди.

EasyMile EZ10 аввалроқ Франциядаги автомобиль йўлларида синовдан ўтказилган эди. Аммо уларга шаҳар кўчаларида ҳаракатланишга илк марта рухсат беришди. Ушбу мини-автобуслар йўловчиларни қисқа масофаларга, мисол учун метро станциясидан автобус бекатигача элтиб қўйиши мумкин.

l_21800

Финландия пилотсиз техникани синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш учун жуда қулай мамлакат. Сабаби маҳаллий қонунлар роботларга йўловчиларни ташиш ва кўча ҳаракатида қатнашишни тақиқламайди.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.