Флоренция марказида 20та автомобиль ер остига «чўкиб кетди»

Флоренция марказида 20та автомобиль ер остига «чўкиб кетди»

Флоренция марказида 20 машина ер остига кетиб қолди. Ҳодиса ернинг шиддат билан чўкиши оқибатида рўй берган, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

TGcom 24 телеканали маълумотига кўра, фавқулодда ҳолат эрталаб 6.30да Арно дарёси қирғоғида, машҳур Понте Веккьо кўпригига яқин жойда рўй берган.

Бу вақтда машиналар турадиган жойда одамлар бўлмагани туфайли Флоренция аҳолиси ва кўпсонли сайёҳлар орасида жабр кўрганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда, дарё атрофидаги кўчалар полициячилар томонидан тўсиб қўйилган.

Ер чўкиши Арно дарёси ер ости сувлари туфайли рўй берган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.