“Фолксваген”дан E-Delivery юк машинаси

“Фолксваген”дан E-Delivery  юк машинаси

Volkswagen автокомпанияси кичик юк машиналари тайёрлашга бор диққатини қаратмоқда. 2020 йилда E-Delivery электрли юк автомобиллари серияси чиқарилади.

Volkswagen вакиллари автомобиль форумида келажакдаги режалари билан ўртоқлашди ҳамда бўлғуси юк машинасининг нишона нусхасини тақдим қилди.

Бу машина катта ва оғир юклар учун мўлжалланмаган. Шаҳар ҳудудида юради. Унинг якуний версияси 2019 йилда ниҳоясига етказилади ва шу йилнинг ўзида синаш бошланади.

Шаҳар юк автомобилининг мотори қуввати 109 от кучига тенгдир. Тўла зарядланган аккумуляторлари ёрдамида камида 200 км йўл босиши мумкин. Автомобилни тайёрлаш ишлари борар экан, конструкторлар йўл захирасини бундан-да оширишга ваъда бермоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"