Ford автомобиль ишлаб чиқаришда бамбукдан фойдаланмоқчи

Ford автомобиль ишлаб чиқаришда бамбукдан фойдаланмоқчи

Сўнгги йилларда “Форд”чилар бамбук автомобиль интерьерига қанчалик тўғри келишини синаб кўрди.

Ford яқин келажакда автомобиль ишлаб чиқаришда бамбукдан фойдаланиши эҳтимолини инкор қилмайди. Бу табиий материални машина салонининг айрим жойларига қоплаш мумкин. Компания бамбукнинг жуда пишиқлиги ва қайта тикланиш хусусиятини урғулади. Бамбук бир суткада бир метргача ўсиши мумкин.

Бамбукнинг хусусиятини бир аср олдин ҳам билишган. Биринчи электр лампочкани ясаган Томас Эдисон бамбук билан бир қанча тажрибалар ўтказган. Бундан ташқари, қурилиш соҳасидагилар ҳам ушбу тропик ўсимлик билан яхши таниш. Бамбук пишиқлиги жиҳатдан баъзи металл қотишмаларидан қолишмайди.

“Форд” мутахассислари автомобиль етказиб берувчилари билан салон элементларини бамбукдан тайёрлаш борасида узоқ йиллар фаолият юритганини айтди.

Компания инженерлари бамбукни пластик билан омихталаштириб ўта пишиқ материал олиш вариантини ҳам ўйламоқда. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида мутахассислар бамбук бошқа синтетик ва табиий толаларга нисбатан мустаҳкамроқ, деган хулосага келди. Бамбукнинг структурасини сақлаб қолиш хусусиятини текшириш учун 100⁰С ортиқ ҳароратда қиздирилди.

Ford экологик тоза материалдан биринчи марта фойдаланиши эмас. Жинси ва футболкаларни қайта ишлаб интерьерга қопламоқда ҳамда шовқиндан ҳимоя учун ишлатмоқда. Фойдаланилган пластик идишларни қайта ишлаб, автомобиль пол қопламаси, қанотининг ости ва ҳимоячи қопқоқчалар ўрнида фойдаланмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"