Ford: биргина скотч ва машина тайёр

Ford: биргина скотч ва машина тайёр

Буюклик соддаликда. “Форд”нинг инженери Жонатан Гешек “Мустанг”ни трассада синаш вақтида кутилмаган фикрга келди. Автомобиль аэродинамик қувур ичида ҳаракатлангани каби итоаткор эмаслиги бурилишларда ноқулайлик туғдирарди. Бироқ инженер ностандарт ва камхаражат ечиб ўйлаб топди.

Гешек олд бампердаги ҳавотортар қисмини оддий скоч билан ёпиштириб қўйди. У автомобилнинг олд ўқига таъсир этувчи кўтариш кучини пасайтиришни ҳисобга олганди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлиб чиқди. Шу тариқа серияли Ford Mustangнинг янги авлоди ўзгаришга учради.

Бундан ташқари, автомобилнинг олд ҳавокесари (сплиттер) ҳам катталаштирилди. У машинани ерга қаттиқроқ босиб ҳаракатланишда барқарорлигини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз: янгиланган Mustang йилнинг бошида намойиш этилган. Унга 5 литрли V8 ёки 2,3 литрли EcoBoost двигатели ўрнатилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Ford Mustang

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"