Ford биринчи ҳайдовчисиз автомобилини синамоқда

Ford биринчи ҳайдовчисиз автомобилини синамоқда

Синаш учун гибрид модель Fusion танланди. Машинага фронталь камера, радар, ультратовуш датчиги ўрнатилган. Бундан ташқари реал вақт мобайнида машина атрофининг уч ўлчамли харитасини акс эттирувчи тўртта лидар (инг. Light Identification Detection and Ranging, оптик фаол тизим ёрдамида муайян масофадаги объектлар ҳақида маълумот олиш ва унга ишлов бериш технологияси) мавжуд

Автоном Ford Fusion Hybrid Мичиган университетидаги махсус жиҳозланган Mcity майдонида синаладиган илк автомобиль бўлди. Ҳайдовчисиз автомобилни синаш учун 13 гектар ҳудудда шаҳар модели барпо қилинди. Бу ерда бир неча кварталлар оралиқларида шаҳардаги типик йўл ҳолатларига дуч келинади. Мавжуд эстакадалар, йўл белгилари, йўллар кесишуви имитацияси ёрдамида синов машинаси учун мураккаб вазиятлар юзага келтирилган. Mcity майдончаси ҳақиқий йўлдаги вазиятга максимал даражада ўхшатиб қурилган.

Ушбу майдончани қуриш 2014 йилда Google, Ford, General Motors ва Toyota томонидан бошланган. Лойиҳанинг инвестиция ҳажми бугунга келиб 10 млн доллардан ошиб кетди. Яқин уч йил ичида яна 15 млн доллар сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, Форд компанияси ўн йилдан бери автоном транспорт воситаси яратиш устида ишламоқда, аммо серияли ишлаб чиқарилиши хусусида дараклар йўқ.

 

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"