Ford, BMW ва Peugeot-Citroen автомобиллари бир бирини йўл транспорт ҳодисалари ва пиёдалар ҳақида хабардор қилади

Ford, BMW ва Peugeot-Citroen автомобиллари бир бирини йўл транспорт ҳодисалари ва пиёдалар ҳақида хабардор қилади

Етакчи автомобиль  ишлаб чиқарувчилар илк бор ҳақиқий шароитда турли маркадаги автомобиллар ҳамда йўл инфратузилмалари идоралари ўртасида узаро маълумотлар алмашиш технологиясини синовдан ўтказишди.

Тест жараёнида Ford Motor, 5G (5GAA) автомобиль ассоциацияси, BMW Group ва Peugeot, Citroen, Opel маркаларини ўз ичига олган Groupe PSA, шунингдек, Qualcomm и Savari иштирок этишди.

C-V2Х (Cellular Vehicle-to-Everything)  технологияси намойиш қилинаётган пайтда  автомобиллар орасида тўқнашувнинг олдини олиш ҳамда йўл инфратузилмалари билан алоқа боғлаш ҳам синаб кўрилди.  Олтита тақдимот доирасида светофор ҳақида огоҳлантириш ва чорраҳаларда автомобиллар тўқнашувининг олдини олиш тизими, қолаверса ҳайдовчини пиёда чиқиб қолишидан ҳам огоҳ этивчи технология ҳам намойиш этилди.

C-V2X тизими интеллектуал транспорт тизими учун ажратилган частота диапазони бўйича реал вақтда маълумотлар алмашишни кўзда тутади. Технология уяли тармоқлар қоплаб олмаган ҳудудларда ҳам ишлайди.

Намойиш учун автоном йўловчи  Ford, PSA ва BMW автомобилларидан ҳамда икки ғилдиракли BMW электроскутерларидан фойдаланилди. Уларнинг барчаси Qualcomm 9150 C-V2X чипсетлари базасида симсиз маълумот алмашиш тизими билан таъминланди.

Savari компанияси эса транспорт воситаларининг ўзаро ҳаракат мувофиқлиги тизими, аниқ дастурий таъминот ва йўл инфратузилмаси билан алоқани таъминлаб берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича,  C-V2X тизими 2020 йилдан бошлаб автомобиль соҳасига татбиқ этилиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#BMW#Ford

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.