Ford калтакесакдан ўрганади

Ford калтакесакдан ўрганади

Инженерлар табиатга қараб кўп ихтиро ва кашфиётларини яратишган. Ford фирмасини кўпдан бери металл ва пластмассани бириктириш масаласи ўйлантириб келар эди. Чунки машинасозликда пеноматериал воситасида бириктирилган темир ва пластмассани сўнг ажратиб олинса, яроқсиз ҳолга келади. Табиат эса ёпиштириш ва ажратиш масаласига бошқачароқ ёндашган, масалан, гекконнинг панжасини олайлик.

Калтакесак кафтларидаги ёстиқчалари билан ҳар қандай сиртга елимсиз ёпишиб тура олади ҳамда лаҳзадаёқ из қолдирмай кафтини ажратиб олади. Ёпишган ҳолатида эса ўз оғирлигига тенг вазнни тутиб туришга қодир. Ford машинасозликда жисмларни бириктириш учун ушбу ҳодисадан фойдаланмоқчи.

Инженерлик масалалари ечимида табиатга тақлид қилиш биомимикрия деб аталади. Янги технологияни яратишда Ford шу йўналишда изланаётган Procter&Gamble фирмаси билан ҳамкорлик қилмоқчи.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"