Ford компанияси болалар учун “ақлли” бешикни тақдим этди

Ford компанияси болалар учун “ақлли” бешикни тақдим этди

Ford концерни инженерлари Max Motor Dreams бешигини тайёрлади. Асли унда каттароқ болакайлар ҳам ётиши мумкин, бироқ тебратиш функцияси сабабли бешик деб аташга арзийди. Унда ётган болага худди тунда машинада кетаётгандек туюлади ва бола ҳузур қилиб ухлаб қолади.

Ақлли қурилма болани оҳиста тебратади ҳамда тунда ҳаракатланаётган машинанинг товуши ва чироқларини ўхшатади. “Тунги машина” муаллифларининг фикрича болакайлар бешикда жон-жон деб ётиб ухлайди ва ота-оналарини ташвишга қўймайди. Max Motor Dreams бешигини мобиль илова ёрдамида бошқариш мумкин. Мобиль илова ҳақиқий машинанинг ҳаракатланиш вақтидаги ҳолатини ёзиб олиб, қурилмада такрорлашни ҳам уддалайди.

Агар бешикнинг ишқибозлари кўпайса, Ford ялпи ишлаб чиқариши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"