Ford Model E туркумидаги электрокарларни ишлаб чиқаради

Ford Model E туркумидаги электрокарларни ишлаб чиқаради

Tesla раҳбари Элон Маскнинг айтишича, Ford Motor  компанияси 2014 йилда унга кичик седанлар учун Model E номидан фойдаланишга тўсқинлик қилган экан. Натижада Tesla седанларига Model 3 номи берилган.

Маълум бўлишича, Ford 2013 йилда Model E номини АҚШнинг Патентлар ва савдо белгиларини назорат қилиш ташкилотида 2013 йилда рўйхатдан ўтказган.

Automotive News нашрининг хабарига кўра, Ford Motor ушбу номдан келажакда яратиладиган автомобилларига қўллашни режалаштирган.

Model E соатига тахминан 200 мил масофа босадиган Ford’нинг электрда ҳаракатланадиган автомобили бўлади. Бу маълумотни компаниянинг ижрочи директори Марк Филдс ҳам тасдиқлаган. Ушбу модель Chevrolet Bolt EV ва Tesla Model 3 автомобиллари билан рақобат қилиши кутилмоқда. Бироқ моделни ишлаб чиқариш тахминан 2019 йилда бошланади.

Model E автомобили Мексикада ишлаб чиқарилиши мумкин. У янги авлод C-Max ва Focus базасида тайёрланади.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.