Ford пиёдалар учун технологик скамейка тайёрлади

Ford пиёдалар учун технологик скамейка тайёрлади

Ford Motor Company ҳамда “ақлли” шаҳарлар учун турли ечимлар таклиф этувчи Strawberry Energy стартапи Ford Smart Benches номли янги скамейкани тақдим қилди.

Скамейкага қуёш батареялари ўрнатилган бўлиб, ундан мобиль қурилмаларни бемалол зарядлаб олиш, интернетдан фойдаланиш мумкин. Бир “лекин”и бор: “ақлли” зоналар фақат Лондон кўчаларида барпо этилади холос.

Технологик скамейканинг бошқа ҳунарлари ҳам бисёр. У кўчадаги шовқин, намлик ва ҳаво ҳароратини ўлчайди, кўча ҳавоси таркибидаги карбонат ангидрид фоизини баҳолайди. Бу маълумотлар пиёдалар ва туман ҳокимияти учун бепул тақдим этилади.

Шунингдек, мўъжизакор скамейкалар ёрдамида Британиянинг хайрия ташкилотларига эҳсон қилиш мумкин. Ford Motor Company Fundнинг хайр-эҳсон жамғармаси эса маблағини ушбу скамейкага ўтирувчилар ҳисобидан оширмоқда.

Ўзбекистонда ҳам илк ақлли шаҳар Тўйтепа негизида барпо этилмоқда. Эҳтимол, технологик скамейкаларнинг ўзбекча вариантига янги Нурафшон шаҳрида ўтиришга муяссар бўлармиз.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"