Ford қадам босувчи автоўриндиқни патентлади

Ford қадам босувчи автоўриндиқни патентлади

Ford компанияси патентлаган ўриндиқнинг оёқни эслатувчи қисмлари бор. Патентлашга ариза ўтган йилнинг ноябрида топширилган, АҚШ идораси яқинда уни  қайддан ўтказди.

Ҳужжатда янги қурилма ўриндиқсимон шаклда бўлиб автомобилдан тушиши ва устида ўтирган одамни ташиши мумкинлиги ёзилган. Ўриндиққа тиззани эслатувчи шарнирли тўрт оёқ ўрнатилган.

Ўриндиқни ясаганлар у машинанинг автокреслосидан фарқланмаслигини айтди. Дарвоқе, уни салондан чиқариб олиш учун оёқларгагина ишониш шарт эмас, итқитиб чиқарадиган слайдери ҳам бор.

Ҳужжатда ўзиюрар ўриндиқни фақат автомобилда эмас, каттароқ объектларни ташишда ҳам ишлатиш мумкинлиги қайд этилган.

Аввалроқ “Форд” компанияси шифтдаги хавфсизлик ёстиқчасини патентлаган эди. У автомобиль ағдарилиб кетганда салондагиларнинг бошини асраб қолади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"